Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздаги дуо

16:24 / 26.07.2015 | Abu Ahmad | 3056

Ассалому алайкум! Саломдан олдин қайси дуони ўқиган афзал? Бизда «Роббана атина. . .» дуосини ўқиш одат бўлган. Ҳанафий мазҳабидаги бир Туркиялик имом қуйидаги ҳадисни айтиб берди:
روى مسلم ( 588 ) عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم : ( إِذَا تَشَهَّدَ أَحَدُكُمْ فَلْيَسْتَعِذْ بِاللَّهِ مِنْ أَرْبَعٍ ، يَقُولُ : اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ جَهَنَّمَ ، وَمِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ ، وَمِنْ فِتْنَةِ الْمَحْيَا وَالْمَمَاتِ ، وَمِنْ شَرِّ فِتْنَةِ الْمَسِيحِ الدَّجَّالِ )
Ҳадисни тушинтириб берди ва Роббана дуосини ўқиш ҳақида ҳеч қандай ҳадис йўқ, шунчаки уламолар бу дуода ҳам дунё, ҳам охират яхшилиги сўралаганлиги учун ушбу дуони танлашган, деб тушунтирди.
Биз қайси дуони ўқиганимиз афзал? Ёки ҳар хил дуоларни ўқиб юрса ҳам бўладими? Саломдан олдин бир неча дуоларни ўқиса бўладими? Яна қандай дуоларни ўқиган маъқул?
Олдиндан раҳмат


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сўнгра худди аввалгига ўхшаб ўтиради ва ташаҳҳуддан кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтади. Кейин одамлардан сўрамайдиган нарсалар ила дуо қилади ва ўша ердаги одам ҳамда малакларни ният қилиб, ўнг ва чап тарафларига салом беради. (Кифоя).

 Юқоридаги “одамлардан сўрамайдиган нарсалар ила дуо қилади” сўзига, одамлардан эмас, балки Аллоҳ таолодан сўраладиган барча дуолар киради. Қуръони Каримдаги “Роббана” билан бошланувчи барча дуоларни ўқишингиз мумкин. Шунингдек юқорида сиз келтирган ҳадисдаги каби ҳадисларда келган дуоларни ҳам ўқишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat