Ассалому алайкум! Мен охирги вақтлар жуда кўп никоҳимга шубхаланябман, агар эр киши хотинига йўқол, кет уйинга, сен билан яшамиман, деб талоқни ният қилса талоқ тушаркан деб эшитдим. Саволим шундайки мен аёлим билан Россияда яшаймиз, аёлим кўп холатларда зерикиб, уйимизга кетаман ватанга, бу ерларда қолмайман деб айтади, мен эса билет олиб берайми кетасанми деяр эдим. Мен эса ярим, бир йилда бориб тураман деяр эдим, бу ерларда қолмайман деса, мен ўзинг биласан деяр эдим, лекин нима ниятда айтганимни эслай олмаябман. Ўша вақтда нималар қалбимда ўтган аниқ эслай олмаябман, лекин бирор марта аёлим билан ажрашиш ниятим бўлмаган. Шу шак шубхаларга суянган холда никоҳ бекор қилинадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Мусофир юртдан уйига кетиш бошқа нарса, эр билан бирга яшашни хоҳламай ота-онасиникига кетиб қолишни ният қилиш бошқа нарса. Ажрашишни ният қилмаган бўлсангиз талоқ тушмайди. Валлоҳу аълам!