Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таяммум

17:27 / 04.10.2022 | Kamola | 748

Ассалому алайкум! Мани юзим аллергия бўлиб қолган сувга кўп ювсам қуруқшираб ачийди кремлар ҳам сурталмиман шу 1 йилдан баси ҳеч нима ёқмеди даволандим ҳам фойдаси бўмади. Алҳамдулиллаҳ намоз Қуръон ўқийман. Таҳоратни ўрнига таяммум қилишим ман учун мумкунми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сувни кўп ишлатиш юзингизга зарар қилса, уни камроқ ишлатиб, таҳоратни мукаммал бажаринг. Бунинг учун таҳоратни синмаслигининг чораларини кўринг. Мўмин бироз ҳимматлироқ бўлиши керак. Агар сув теккизсангиз касаллик зиёда бўлиши аниқ бўлса, мутлақо сув ишлата олмайдиган ҳолга келиб қолсангиз уни нам қўл билан масҳ қилишга ўтинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat