Ассалому алайкум! Нимага тиббиёт ходимлари соқол қўйишлари мумкин эмас? Тақиқлайдилар. Буюк тиббиёт илми доноси Абу Али ибн Сино ҳам соқол қўйганку(Ўрта асрларда ҳамма соқол қўйган). Соқолда микроб ўрнашади дейишади. Бошини ювган одам юзини у билан бирга соқолини ҳам тоза тутадику. Ислом тозаликка асосланган. Микроб тушишини булар(тақиқлаётганлар) билса. Ибн Сино микроб ҳақида 1000 йил олдин айтиб кетганлар-ку. У киши билмасмидилар. Албатта билардилар. Нимага тақиқланади? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу гапни юзини беш маҳал ювмайдиганлар, ичиб олиб қайъ қилганида соқолларига ёпишиб, ювмаганларидан соқолларга қурт тушганлар айтганлар. Валлоҳу аълам!