Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ассалому алайкум!

00:00 / 08.02.2011 | eski savollar | 2447
Ассалому алайкум! Шайх Ҳазратлари! Бир саволим бор эди. Мен ёшлигимда мактабга борсам ҳам бетаҳорат юрмас эдим. Мактабимиз ёнида бир фолбин хотин кун бўйи болаларга қанд-қурс,писта сотиб кун кўрар эди. Шуниси қизиқ эдики, мен унинг ёнидан ўтсам нуқул: "Олдимдан ўтма!", "Боболарим"-"Пир"ларим қочади! деяр эди. Мен ҳайрон бўлиб қолар эдим. Бир вақт бетаҳорат юрган эдимми, мени чақириб олдида, эй Афзал кўзимга қара! деди. Шу вақт мен соддалик қилиб, кўзига қараб турдим. Билсамки у мени сеҳр қилаётган экан. Шу вақтдан бошлаб, Уйга борсам на тўғри ухлаб билман, на тўғри намоз ўқиб биламан, на бошқаси. Шундай бўлиб қолдики намоз ўқисам, томоғим буғилиб, ҳамма жойим ёнаётгандай бўлди. Ноилож қуръон сураларини ўқиб ўзимга дам сола бошладим. Фойда бермади. Ноилож 3-марта мустақил ўзим ЧИЛЁСИН ўқидим. Нима бўлди? аксинча баттар бўлди. Уйимдагилар сура ўқий бошласам "Ўқима!!!" деб бақира бошлайдиган бўлди. Сураларни ўқиган кунларим беҳудага мени сабабсиз ура бошлашди. Кечаси мушкулимни оссон қил! деб Таҳажжудга турдим. Бомдодгача туш кўрдим. Тушимга катта малла ит кириб қолди. Нима қилишни билмай қолдим. Уйимизга ота онам кичиклигимдан буён сабабсиз жанжаллар кўтариб, юз кўришмас бўлиб кетмоқда. Бу жонимга тегиб, бир куни нима дебман?: "Мен ўзимни осаман". Бу гапни айтиб ёқамни ушлаб қолманки: Ё Астағфируллоҳ... менга нима бўлаяпти ўзи а... Мени Бобом ҳам ўзидан ўзи роботга ўхшаб бир куни мозорга бориб ўзига жой олиб, уйга қайтгунча ҳамма ёру биродарларидан розилик сўраб, уйга қайтиб, ўзини осибди. Бобом ўлгунига қадар 1-ой олдин тушимга:Тобут ва тоғамнинг ўғли ҳомуш ҳолатда ўтирган эканки, шу вақт ёнимга Ҳазрат Иброҳим Ҳалилуллоҳ булут устида ўтириб олган ҳолатларида: Эй Афзал уйғонганингдан сўнг ушбу дуоларни ўқигин дебдилар ва қўлимга "Оллоҳу ла илаҳа илла ҳувал ҳайюл қайюм, Оллоҳумма солли(саловат), Роббана" дуолари ёзилган варақни тутибдилар ва айтдиларки буни ўқисанг балоларинг рад бўлади дебдилар. Шундан кейин уйғониб ўша дуоларни ўқиш эсимдан чиққан экан. 1-ой ўтиб бобом ўзларини осибдилар. Ўзим нотинч юрибман. Домлалар мени ўқишса, нафаси қайтиб, мудраб қолишади. Нима қилай ёрдам беринг! илтимос!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ўзингиз Қуръон ўқишни ўрганиб, ўзингизга дам солинг. Покиза юриб, ибодатга берилинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat