Ассалому алайкум, бизнинг диёрларда, ойдин солих деган турк аёлиниг табобат китоби машхур болиб сунннатга муофуқ экан деп кайналаримиз келин ларига атир совундан фойдалантирмаяпти болларимизга истима чикса дори беришмаяпти 41 грдусда микроп олади деп дори беришмаяпти ювиш воситаларидан фойдаланишга ёл бермаяпти энди биз кандай ёл тутелик ???
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ўша китобни йўқотиш керак. “Ҳадис ва Ҳаёт”нинг “Тиб ва дам” китобини тарқатиш керак. Исломда, шариатда ва суннатда табобат қандай эканини ушбу китоб орқали йўлга қўйиш керак.