Ассалому алайкум Шайҳ ҳазратлари,менинг ширтли ичимликлар до'кони,ъойҳоналарим бор,о'зим номоз о'қийман/о'ртоқларим сенинг қилаётган гуноҳинг ,биз номоз о'қимайдиганларникидан ҳам катта яна 100йил намоз о'қисанг ҳам гуноҳларингни юваолмасан дейишади.Ишни ташласам оилани боқиш дегандек.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ҳаром ичимликлардан бошқа нарсалар билан савдо қилсангиз бўлади-ку?! Ҳамма қилмоқда буни. Ҳам ҳалол, ҳам баракали бўлади. Аммо танишларингизнинг намоз ўқимасликлари жуда ҳам катта гуноҳ. Уларга буни етказиб қўйинг.