Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бировнинг махсулотига мижоз олиб келиш

13:38 / 30.12.2023 | Shohjahon | 828

Ассалому алайкум! Бир сайтда сотувчилар ўз махсулотларини қўйишган ва кимдир орқали сотилса, ўшанга қанча улуш бериши ҳам ёзилган. Ман мижоз топиб бераман уларга. Операторлари боғланиб, ўзлари етқазиб беради. Махсулот ҳақида расм ва видео бор. Агар ман мижоз топиб берсам жоизми? Бу ерда ман махсулотни кўрмайман ва сифатини билмайман. Улар берган расм, видео ва маълумот орқали интернет дан мижоз жалб қиламан. Шу ишим учун ҳақ олишим жоизми? Махсулот сифатига ва асли қанақалигига жавобгармасманми? У сайт асосан таргетологлар учун. Биз сотувчи айтган нархда мижоз олиб келамиз ва у белгилаган ҳақни оламиз. Улар эса ўша махсулотни гаплашиб етқазиб беради.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда ёлғон гувоҳлик деган гуноҳ бор. Бунинг гуноҳи ўта ўта оғир. Ҳозирги сиз айтган интернетда пул ишлашнинг жуда кўпи қайсидир компанияларга одам йиғиш бўлади. Реклама қилиб бериш керак бўлади. Бу дегани ўша компанияни маҳсулотларига, иш фаолиятларига ва ҳалол ёки ҳаром эканлигига гувоҳлик беришдир. Мусулмон одам кўр-кўрона иш тутмаслиги керак. 10 центни деб дўзахдан жой сотиб олмаслик керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида бундан қаттиқ қайтарганлар.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَسُئِلَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الْكَبَائِرِ، قَالَالْإِشْرَاكُ بِاللهِ، وَعُقُوقُ الْوَالِدَيْنِ، وَقَتْلُ النَّفْسِ، وَشَهَادَةُ الزُّورِتَابَعَهُ غُنْدَرٌ وَأَبُو عَامِرٍ وَبَهْزٌ وَعَبْدُ الصَّمَدِ عَنْ شُعْبَةَ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан катта гуноҳлар ҳақида сўрашди. У зот: «Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, одам ўлдириш ва ёлғон гувоҳлик бериш», дедилар». 

عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ أَبِي بَكْرَةَ، عَنْ أَبِيهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَأَلَا أُنَبِّئُكُمْ بِأَكْبَرِ الْكَبَائِرِ؟ قُلْنَابَلَى يَا رَسُولَ اللهِقَالَالْإِشْرَاكُ بِاللهِ، وَعُقُوقُ الْوَالِدَيْنِ». وَكَانَ مُتَّكِئًا فَجَلَسَ فَقَالَ: «أَلَا وَقَوْلُ الزُّورِ وَشَهَادَةُ الزُّورِ، أَلَا وَقَوْلُ الزُّورِ وَشَهَادَةُ الزُّورِفَمَا زَالَ يَقُولُهَا حَتَّى قُلْتُلَا يَسْكُتُ

Абдурраҳмон ибн Абу Бакра отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳой! Сизларга кабираларнинг энг каттасини маълум қилайми?» дедилар. «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули» дедик. «Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш», дедилар. У зот суяниб ўтирган эдилар, ўтирдилар-да: «Ҳой, ёлғон сўз ва ёлғон гувоҳлик бериш ҳам! Ҳой, ёлғон сўз ва ёлғон гувоҳлик бериш ҳам!» дедилар. У зот буни айтавердилар, ҳатто тўхтамасалар керак, деб қолдим». ("Олтин силсила" китобидан "Саҳиҳул Бухорий"). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat