Ассалому алайкум! Биз илм олиш ва китоб ўқишни тарғиб қиладиган бир лойиҳага асос солган эдик. Жамоадаги қизларимизнинг интервю ё видео мурожаатлар учун камера билан ишлашлари керак бўлса бу шариатимизда мумкинми? Ва агар мумкин бўлса қандай тартибда қизларнинг юзи камерага чиқиши мумкинлиги ҳақида батафсил ўргатсангиз.
– Ва алайкум ассалом! Ахлоқ ва шариатга мувофиқ ҳолда чиқса, зарари йўқ. Валлоҳу аълам!