Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бошқа диндагиларнинг даъватига жавоб

22:47 / 18.09.2018 | Iqboljon Mamasultonov | 2653
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мана бир хафтадан бери ўқиш мақсадида Корея давлатидамиз. Бу давлатга кеганимиздан бери христиан дини вакиллари келиб бизни динига даъват қилиши учраб турибди. Биз уларга мусулмон эканимизни айтсек хам бу ишлар тўхтамаяпти. Хар куни йўлда кетаётсак хам учраяпти. Илтимос маслахат берилар уларга қаттиқ гапириш керакми ёки мулойимлик биланми? Иккинчи саволим биз жума намозига чиқмоқчи эдик, бир дўстим бу ердаги мусулмонлар бошқа мазхабда бўлсачи деди. Агар шундай бўлса жума намозини қандай ўқимиз?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Сизлар ҳам уларни Ислом динига чақириб қўйинглар. Бунинг учун Аҳмад Дийдат ва Зокир Найк деган олимларнинг видеоларидан фойдаланинглар. 

2). Бошқа мазҳабдагиларга иқтидо қилиш шак-шубҳасиз жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat