Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдо ва тижоратда нарх устига атайлаб қўшиб айтиш

22:47 / 18.09.2018 | Samandar | 2413
Ассалому алайкум! Биз анча йиллардан буён Ўрикзор махалласида тош тижорати билан шуғулланиб келамиз. Тошни мижозларни ўзи ёки усталар танлаб, сотиб олиб кетишади. Тош сотиб олиш учун мижоз устаси билан келса, уста учун улуш қўшишга мажбур бўламиз. Чунки усталар бизга мижоз олиб келишади. Бунга жавобан улар биз сотаётган тош нархини атайлаб кўтаришимизни ва уларга улуш чиқариб беришимизни шарт қўйишади. Тўғриси, айрим мижозларга квадрат метри 45000 сўмлик тошни 50000 сўм деб айтишга, устага эса 5000 сўм қолишини таъминлаб беришга тўғри келади. Айрим усталар 2000 сўмга хам қаноат қилишмайди. Мижоз ўзи устасиз келса, 45000 сўмга беришга тайёрмиз. Атайлаб тошни кўтараётганимизни уста ва биз биламиз. Саволларим қуйидагича: 1. Устага бизга мижоз келтиргани учун мижознинг 5000 сўмини олиб беришда биз хам харомга аралашиб қолаяпмизми? 2). Уста учун пул ишлашнинг шу йўли тўғрими? Мижоз уйидан туз ейишади, иш хақи олишади. Гунохкор бўлиб қолмайдими? Улар буни қандай халоллаганлари маъқул? 3). Айрим мижозлар шуни била туриб, индашмайди. Улар уста ўз ишининг устаси эканлиги учун шу "иши"га сабр қилишади. Улар қандай йўл тутишлари лозим? Илтимос, албатта интернетга жойланг.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Шунинг учун тошни ўз нархига сотиб сизга мижоз топиб келгани учун тошни устига нарх қўшмасдан ёнингиздан алоҳида хизмат ҳақи беринг. Акс ҳолда хоинга ёрдам бериш гуноҳида тенма-тенг бўласиз. Энг ёмони Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Бундай макр қилувчилар мендан эмас” деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat