Ассалому алайкум, Ҳазратим. Бу саволни мендан олдин бирор киши берган бўлса, узр сўрайман.
1 cавол. Руҳ билан жон битта нарсами ёки бошқа-бошқа нарсами одам ўлса руҳи ҳам йўқоладими ёки шу дунёда қоладими агар қолса руҳ қайерда юради?
2 савол. Исломнинг мадори бўлган ҳадислар ҳақида хабар берсангиз. Ҳазратим, саволда камчилик бўлса, узр сўрайман. Ота-онамни, фарзандларимизни дуо қилинг, улар ҳам сиздек илмли бўлишсин. Аллоҳ сизнинг Исломда қилаётган хизматларингизнинг савобини кўпайтириб берсин. Омин.
- Ва алайкум ассалом!
1. Руҳ билан жон бир нарса. Одам руҳи чиққанда ўлади. Ўлганларнинг руҳи барзах деган жойда туради.
2. Имом Абу Довуд раҳматуллоҳи алайҳи айтадилар: « ҳадислар тўрттадир:
1. «Амаллар ниятга боғлиқдир».
2. «Бирортангиз токи ўзи яхши кўрган нарсасини биродарига ҳам яхши кўрмагунича мўмин бўла олмайди».
3. «Киши Исломининг гўзал бўлиши ўзи учун беҳуда нарсаларни тарк қилишидадир».
4. «Ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром очиқ-ойдиндир».
Валлоҳу аълам.