Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Думғаза

00:00 / 17.03.2012 | eski savollar | 3396
Ассалом алекум Шайкҳ Ҳазратлари!!! Ҳозир Ислом.уз порталингизда му'жиза бöлимида Немис олимининг Думг'аза ҳақидаги кашфиётини,ва у нарса ҳақида,я'ни чириб кетмасдан қолажакини пайг'амбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом(с.а.в) башорат қилганликларини öқидим. Мен Аллоҳнинг қиёмат куни тирилтиришига шак шубҳасиз Ишонама(Алҳамдулиллаҳ) йöқдан бор қилган Зотга бу ҳеч нарса эмас.Мен тушунмаятган нарсам,сизлар қиёматда шу Думг'азадан яратиламиз деябсизлар,албатта биз вафот этганимиздан кегин эрга кумиламиз ва шу парча а'зойимиз чиримасдан қолар экан. Лекин бу парча а'зо ёндирилган Одамларда қолмидику,куйиб кул буладику. Албатта Аллоҳ учъун кулдан бор қилиш осон ишлигига ишонаман (алҳамдулиллаҳ). Мени ажаблантирган нарса öқиган нарсамнинг мана бу эри бöлди '' Инсон думғазадан яратилган- Думғаза ерда чириб кетмайди- Қиёмат куни ҳар бир инсон шу суякдан қайта тирилади''Агар ҳар бир инсон шу суякдан қайта тирилади десак унда бу суяк куйиб кетган таналарникини қолиб кетадику. Агар беодоблик қилган бöлсам Узр сурайман,Аллоҳ Илмизни янада Зиёда қилсин.Ассаламу алейкум.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу гапни биз айтаётганимиз йўқ. Аввало бу гапни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар. Сиз ҳадис билан оддий одамнинг гапини фарқига боришингиз керак. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Инсоннинг ҳамма жойи чириб йўқ бўлади, фақат ажбуз занаб* чиримайди. Инсон ундан яратилган эди, қиёмат куни яна ундан яратилади”.Имом Бухорий, Насоий, Абу Довуд, Ибн Можа, Аҳмад ва Молик ривоят қилишган.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:Пайғамбар алайҳиссалом дедилар:“Инсоннинг бир суякдан бошқа ҳамма нарсаси чирийди. Бу чиримагани – “ажбуз-занаб” деб аталувчи суякдир. Қиёмат куни қайта тирилиш шундан таркиб топади”.Муслим ривоят қилган.*“ажбуз-занаб” – думғазанинг учидаги жуда кичик суяк.Ушбу икки ҳадисдан бошқа шу маънодаги гапни тасдиқловчи яна бир қанча ҳадислар келган. Сиз ушбу мактубингиз ила уларнинг ҳаммасини инкор қилмоқдасиз. Бунинг устига олимлар мазкур “ажбуз-занаб”ни топиб синаб кўришган уни ҳеч нарса билан йўқотиб бўлмаган. Агар сиз, “ажбуз-занаб”ни ўтда куйдириб кўрдим, куйиб йўқолиб кетди, деганингизда қойил қолар эдик. Ёки фалон ўтда куйган одамнинг кулини титиб, “ажбуз-занаб”ни топа олмадим, деганингизда ажойиб бўлар, эди.Мусулмон кишининг одоби саҳиҳ ҳадисда келган гапни чуну чаросиз тасдиқлашдир. Менг бунга ишонмайман дейишнинг ўрнига, мен буни тушуними учун илмим етмаяпти дейиши керак.Сиз инкор қилган нарсани етти пушти Исломдан, Қуръони Каримдан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан, ҳадисдан умуман бехабар бўлган мусулмонмас қавмларнинг катта олимлари тан олмоқдалар. Баъзилар мусулмон ҳам бўлмоқдалар.Айнан ушбу ҳадиснинг мўъжизаси яна ҳам дақиқроқ аён бўлгани ҳақидаги илмий кашфиёт ҳақидаги маърузани менинг ўзим кўрганимни сиз инкор қила олмасингиз керак.Бундан бир неча йил олдин Кувайтда “Қуръони Карим ва Суннатдаги илмий мўъжизалар” борасидаги саккизинчи умумжаҳон илмий анжумани бўлиб ўтди. Ўша анжуманда АҚШдан келган катта илмий гуруҳ ушбу сиз инкор қилаётган ҳадис ҳақида янги оламшумул кашфиёт қилганини эълон қилди. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан бир минг тўрт юз йил илгари айтган ҳадислари илмий мўъжиза экани, у кишининг ҳақиқий пайғамбар эканлари далили бўлишини таъкидладилар. Маъруза қилган мусулмонмас одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳар тилга олганда у кишига араб тилида солавот ва салом айтиб сўзлади. Улар ушбу сиз инкор қилаётган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари юзасидан эркакларнинг уруғлигида тажриба ўтказибтилар. Бир уруғликнинг думини - “ажбуз-занаб”ини кесиб олиб, бошқа уруққа ёпиштиришибди. Ўша уруғни урчитишган экан биринчи уруғ эгасига ўхшаш бола туғилибди. Бундан улар “ажбуз-занаб” инсоннинг коди экан деган хулосага келибдилар.Доктор Усмон ал-Жийлоний ва шайх Абдулмажид Аз-Зиндонийлар ҳам 2003 йилнинг рамазон ойида Санодаги Зиндонийнинг уйида думғаза билан бир неча илмий тажрибалар олиб боришди. Умуртқа думғазаси тўла аланга олиб ёнмагунича газ алангасига ўн дақиқа тутиб турилди (суяк олдин қизил рангга киргунча ловуллаб ёнди, кейин эса қорайиб кетди)Улар куйдирилган бўлакларни стерилланган колбага (лаборатория шиша идиши) солиб, Санодаги машҳур илмий-тадқиқот лабораториясига (ал-Олакий лабораторияси) олиб боришди. Гистология ва патология университети профессори доктор ал-Олакий тўқима бўлакларни ўрганиб, унинг куйдирилгани думғазанинг суяк тўқималарига таъсир қилмаганини айтади, яъни улар куйдирилгани билан ўзгармаган (фақат мушак, ёғ тўқимаси ва илик куйган, думғаза суякларининг ҳужайраларида эса ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган). Энди сиз ҳам тажриба ўтказишингиз мумкин. Бир неча дона “ажбуз-занаб”ни топиб ўтда куйдириб кўринг, куйиб кетса, Исломга, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ва ҳадисга қарши катта кашфиёт қилган бўласиз. Агар куймай қолса, нима қилишингизни ўзингиз биласиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat