Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оиламдаги муаммоларим

09:03 / 20.09.2018 | АБДУНОСИР | 2394
Ассалому алайкум! Азиз устозлар сизларни менга маслаҳатинглар керак. Оилада ёлғиз ўғилман, отам оламдан ўтиб кетган. Ҳозирда москвадаман, аёлим билан муносабатларимиз ёмонлашиб кетди. Ажрашиш даражасига боряпмиз. Ажрашай деб норасидамни ўйлаб ёлиндим аёлимга, онамни жўнатдим олиб келинг деб фойдаси бўлмади. 18 ойдан бери онасиникида ўтиради. Орада менда аёлимга нисбатан шубҳалар пайдо бўлиб қолди. Мен аёлим билан суҳбатлашган пайтларимда эркакни ғурурига тегадиган гапларни айтди. Шу шубҳа бўлдими ўзимни ишларим ҳам юришмай қолди. Бир томонда бир поччам опамга 3 талоқ берибти. Бу гапни эртаси куни айтса ҳеч нимани эслай олмасмиш. Нима қилгану нима қўйганини. Опамни 2 фарзанди бор, уларга нима қилишни билмай қолдим. Оиламдан ғам андуҳ аримай қолди. Бошимни ичи ҳам таши ҳам қатиб кетди. Йўл кўрсатинглар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Никоҳ бўлганидан кейин эр хотин бирга яшашга ҳаракат қилиш керак. Қолдириб узоққа кетиш аёл кишини бузади. Албатта бунда эр сабабчи бўлади. Гоҳида ҳамма нарса ўйлашни қўйиб Аллоҳнинг Ўзига таваккал қилиш ва Ўзи ўнглашини сўраш керак. Уч талоқ тушган бўлса бирга яшаш жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat