Ассалому алайкум! ХОТИНИ УСТИГА ХОТИН ОЛИШ Ассалому алайкум! Кўп хотинлик суннат. Лекин инсон биринчи кўз очиб кўрган аёли билан то аёли вафот қилгунича бирга ахил яшай олишини суннат хисобланмайдими? Ёки биринчи хотини устига хотин олиб буни суннат амал бўлгани учун қилдим дейиш тўғрими? ЖАВОБ: - Ва алайкум ассалом! Халқимиздаги иккинчи аёлга уйланиш суннат деб уйланишлари нотўғри. Аслида биринчи хотинга нима учун уйланган бўлса иккинчи хотинга хам шунинг учун уйланиш керак. Суннат сўзини ниқоб қилишга хожат йўқ. Валлоху аълам! "Зикр ахлидан сўранг" хайъати Шу мақола ва жавобни интернет тармоғида кўриб қолдим менда савол пайдо бўлди Суннат аммал бу Мухаммад С.А.В қилган аммаларини суннат деб билардим нима иш қилмелик Қурони каримда айтилганидек ва Пайғамбаримиз суннатларидақа бажаришига харакат қилсек яхши иш бўларди. Қурби етса исломда 4 хотин мумкунку Пайғамбаримиз Мухаммад С.А.В. хам 4 уйланганлар . Кўп хотинлик суннат амал эмасми ?
– Ва алайкум ассалом! Сиз бизни жавобимизни қайта қайта ўқисангиз тушунар эдингиз. Ҳозирги кунда “иккинчи аёлга уйланиш суннат” деб ўша иккинчи хотинга уйланишни бошқа шартларини унутиб қўяётганлар бор. Ўшалар ҳақида ёзган эдик. Биринчи хотинга нима деб уйланади одам? Иффатимни сақлайман, солиҳ-солиҳа зурриёдлар қолдираман, аёлим ва фарзандларимни тарбияси ва ҳаражатларини таъминлайман, уларга қиёматда масъулман деб уйланадими? Атрофимиздаги “бу суннат” деб иккинчисига уйланаётганларни неча фоизи шундай қилишмоқда? Намознинг суннатларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан суннат деб у зот алайҳиссалом ўқиганларидек ўқиймиз. Кўп хотинлик суннат деб уйланганлар ҳам ҳамма шартларини у зотдек қилсинда. Валлоҳу аълам!