Ассалому алайкум! Биз киядиган оёқ кийимларни аксарияти мол терисидан тайёрланган. Қассоб молни тасмия (Бисмиллаҳ) айтмасдан сўйса ёки ҳамр истеъмол қилган ҳолда сўйса ва уни терисидан тайёрланган оёқ кийим, куртка ва шунга ўхшаш кийимларни кийиш ҳаром эмасми? Вақтингизни олганим учун узр сўрайман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳар қандай тери хоҳ у гўшти ейиладиган бўлсин ёки ейилмайдиган бўлсин тўнғиз(чўчқа) терисидан бошқа барчаси ошлаш билан пок бўлади. Валлоҳу аълам!