Ассалому алайкум! Бизни шаҳарда бир кафеда яширинча итни сўйиб гўшти ва ёғи дардларга даво деб сотяпти экан. Онам 1 ҳафталар олдин уша кафедан дадам юталаётганликлари учун ит ёғи сотиб олиб келгандилар. Буни билганимда рости жудаям жахлим чиқди. Ҳаром нарсада шифо йўқлигини биламан. Лекин улар буни тушунишни ҳохламаяптилар. Илтимос маслаҳатиз керак, мен нима қилай? Ўша кафе устидан ёзайми?
– Ва алайкум ассалом! Отангизга емаслигини айтинг, қабул қилса қилди бўлмаса тортишиб бахслашманг. Сотаётганни бориб огоҳлантиринг. Агар хулоса чиқармаса чора кўрадиган жойларга айтинг. Валлоҳу аълам!