- Ва алайкум ассалом! Ҳадя қилиш суннат. Бундай қилишга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тарғиб қилганлар. Эҳсондан зиёфат қилиб беришни ирода қилган бўлсангиз бу ҳам жоиз. Чунки саҳобаи киромлар таом тайёрлаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни зиёфатга чақириб турганлар. Закот ва ушр каби садақаларни муҳтож инсонларга берилади. Валлоҳу аълам!