Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жинсий яқинликда нийят

10:33 / 23.09.2018 | Muhammad ali | 6657
Ассалому алайкум! Азиз устозлар мен яқинда уйландим. Аҳли аёлим билан жинсий яқинликдан олдин ният қилишни унутиб қўйибман.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Кийимни ечишдан олдин Бисмиллаҳни айтилади. Шунда шайтон билан инсон аврати орасида парда пайдо бўлади. Сўнг ушбу дуони ўқийди. 

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَوْ أَنَّ أَحَدَكُمْ إِذَا أَرَادَ أَنْ يَأْتِيَ أَهْلَهُ قَالَ: بِاسْمِ اللهِ، اللَّهُمَّ جَنِّبْنَا الشَّيْطَانَ وَجَنِّبِ الشَّيْطَانَ مَا رَزَقْتَنَا، فَإِنَّهُ إِنْ يُقَدَّرْ بَيْنَهُمَا وَلَدٌ فِي ذَلِكَ لَمْ يَضُرَّهُ شَيْطَانٌ أَبَدًا. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ  

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар бирортангиз ўз аҳлига яқинлик қилишни ирода этган пайтида «Бисмиллаҳи. Аллоҳумма! Жаннибнаш-шайтона ва жаннибиш-шайтона маа розақтана», деса, албатта, агар ўшандан уларга фарзанд бериладиган бўлса, унга шайтон ҳеч қачон зарар етказа олмайди», дедилар».
Бешовлари ривоят қилдилар.
Дуонинг маъноси: «Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳим, биздан шайтонни четда қилгин, шайтонни бизни ризқлантирган нарсангдан четда қилгин».
Жуфти ҳалолига жинсий яқинлик қилаётган киши ушбу дуони ўқиши лозим. Ўшанда шайтоннинг шарридан сақланган бўлади. Мабодо, ўша яқинликдан ораларида фарзанд пайдо бўлса, у болага ҳеч қачон шайтон зарар етказа олмайди. ("Бахтиёр оила" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat