Ассалому алайкум, ҳурматли устоз, динимиз ривожи йўлида қилаётган ишларингизга аллоҳ ўзи ривож бэрсин.Яқинда бир дўстим билан суҳбатда кўплаб Самарқандликлар Корэяга бориб христианликни қабул қилишганини интэрнэтда ўқиганимни айтган эдим, дўстим эса бу ҳолва эканлигини Тошкэнтда жуда кўплаб ёшлар ҳам бу динга кириб кэтганлигини айтиб қолди, дўстим ўзи намозхон, бирвақтлар чорсудаги "Кафе” – Ақшнинг Ўзбэкистонга бэғараз ёрдам маркази кутубҳоналарига аъзо бўлган экан, унинг айтишича кафега қатнаган ёшларнинг аксарияти шу ташкилот рағбати ва кўмаги, қизиқтириши остида христианликка ўтиб кэтишибди, албатта бу ёшларни олдин Исломдан дэярли ҳэч қандай ҳабарлари бўлмаган, уларни ота-оналари эса совэт давридаги атэистлардан бўлиб, фарзандларига динимиз тўғрисида ҳэч қандай тушунча бэрмаган. Бир куни шу ташкилот қатортолдаги кафэлардан бирида базм уюштириб, унга барча аъзолар каби дўстимга ҳам билэт бэришган,Мана қуйида дўстимнинг сўзлари "У йэрда 100 тача одам йиғилган экан, 90 таси ўзбэклар (асосан домда яшайдиган ўзбэклар), 10 тачаси татар, руслар. Шу ерда даврага чиққан катта ёшли ўзбэк киши Исо бизнинг отамиз, Қуръонда ҳамма нарса чалкашиб кэтган, дэя ўзининг адашган тоифалардаги каби фикрларини билдирган ва дўстимдан иймониз борми дэб сўраган, иймон дэгани уларнинг фикрича Исога сиғиниш экан.Астағфириллоҳ, Мовароуннаҳрдэк муқаддас заминдаги, айнан ўзбэклар орасидан бундай кишиларни чиқишлари кўпчилик диндошларимиз каби мени ҳам чуқур қайғуга солди, уларку динимизга зарар етказа олишмайди, лэкин айнан бизнинг халқни йўлдан оздиришлари, турли тадбирлар, кэрак бўлса кўплаб миқдорда пул сарфлаб буюк ўзбэк халқини ҳам ўзлари каби дўзах томон судрашларига чин дилдан ачиниб кэтасан киши.Албатта бу ишларда қайсидир маънода имомларимизни ҳам айблари бор, юртимизда диний эркинлик бор, имомларимиз ўз ваколатлари доирасида совэт тузумидан энди чиққан халқимизни сэкин асталик билан сабр ила тўғри йўлга чақиришлари кэракку, намоз ўқийман дэган халқимизни турли хил ваҳобий, ҳизбут таҳрир каби чэт элда пайдо бўлган, бизга бутунлай ёт фирқалар бошини айлантириб ўз домларига тортмоқда, ўз йўлларига чақирмоқда, нэга улар чэтдан кэлиб, имом Бухорийларнинг авлодларига ўзларининг ғоясини сингдиришмоқда, бу нарсага оддий одамлар у ёқда турсин, ҳатто баъзи имомларни ҳам қўшилиб халқимизни бошини айлантиришлари эса чидаб бўлмайдиган ҳолатдир. Сўзимнинг охирида барча юртдошларимизни турли чэт эл ташкилотларининг тадбирларидан эҳтиёт бўлишларини сўрайман, албатта ҳар бир чэт эллик бэғараз ташкилотлари ҳэч қачон пул сарфлаб бошқа давлатларда бэкордан бэкорга вақтини ўтказмайди, уларнинг асл мақсади бошқа. Юрагим ачишганидан кўнглимдаги гапларни сизга йўлладим, илтимос дуо қилинг барча муслимлар каби биз ўзбэкларни ҳам Аллоҳ таоло тўғри йўлдан адаштирмасин, барчамизни ҳидоятга бошласин. Адашиб қолган ватандошларга эса ақл хушларини йиғиб олишларини, уларнинг ҳам қалбидаги иймон нурларини юксалтирсин, Аллоҳим, барчамизни Ўзинг сиротул мустақийминга йўллагин, бир сония ҳам иймонимиздан, мусулмонлигимиздан айирмагин, юртимиздаги тинчлик-тотувликни барқарор қилгин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Сизга ташаккурлар. Минг афсус бўлсинким, бу гапларда жон бор. Аммо ҳозир кўпчилик сизга ўхшаб ташвишга тушиб, яхши ҳаракат бошланиб қолди. Ҳар биримиз қўлимиздан келганича ўша бузғинчиларнинг қўлидан диндошларимизни ўз динимизга қайтариб олишга ҳаракат қилишмиз керак. Бу борада анчагина яхши ишлар қилинмоқда, тезда Аллоҳнинг ёрдами ила самарасини ҳам кўриб қолармиз.