Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

«Рукн» ва «шарт» ҳақида

00:00 / 28.12.2010 | eski savollar | 5143

Устоз ҳазратлари, илмсизликнинг камайишига сиздай олим инсонни сабабчи қилаётган Аллоҳ азза ва жаллага ҳар бир исм, сифатларининг ададича ҳамду санолар бўлсин. Ҳазрат, бизда бу сафар бир савол бор эди. Рухсатингиз билан уларни баён этсам.

Китобларингизни ўқиш пайтида «амалларнинг рукни ва шарти» дейилган сўзларнинг фарқини яхши тушунолмадим.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

«Рукн» сўзи луғатда бир нарсанинг энг кучли тарафини билдиради. Усулул фиқҳ уламолари таърифида эса: «Рукн» бир нарсанинг вужуди унга боғлиқ бўлган ва ўша нарсадан бир жуз бўлган нарсадир.

Мисол учун, намозда Қуръондан қироат қилиниши. Бу нарса намознинг рукнларидан бири ҳисобланади. Чунки шариат қоидаси бўйича, намознинг намоз бўлиши учун унда Қуръондан қироат қилиниши керак. Бусиз намоз бўлиши мумкин эмас. Шу билан бирга, Қуръон қироати намоз ҳақиқатидан бир бўлакдир.

«Шарт» араб тилидаги «шарата» феълининг масдари бўлиб, луғатда бир нарсани лозим қилиш ва лозим тутиш маъносини билдиради. «Шарт»нинг кўплиги «шуруут» бўлади.

«Шарт» усули фиқҳ уламолари наздида ҳукмнинг мавжуд бўлиши унга боғлиқ бўлган ва ўша ҳукмнинг ҳақиқатидан бир бўлак бўлмаган нарсадир.

Мисол учун, биров намоз ўқимоқчи, ушбу намознинг тўғри бўлиши учун таҳорат шарт. Таҳорат бўлмаса, намоз тўғри бўлмайди. Лекин таҳорат намознинг ҳақиқатидан бир бўлак эмас. Таҳорат қилиниши билан намоз ўқилган бўлиб қолмайди. Таҳорат қилиниши билан намоз ўқилиши керак, деган гап ҳам йўқ. Балки намоз ўқиш учун таҳорат шарт, сабаб эмас. Орадаги нозик фарқ шунда.

Валлоҳу аълам.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077 

Топ рейтинг www.uz Openstat