Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдода қариндошчилик

14:39 / 03.10.2018 | Boburbek | 2620

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар, мен амакимнинг қўлида савдода ишлаб келаяпман. Алҳамдулиллаҳ ҳеч нарсадан кам бўлганим йўқ. Ишларимиз анча кенгайиб, маҳсулотларимизга талаб ҳам ортиб бормоқда Алҳамдулиллаҳ. Иш салмоғимиз ошиб бораётгани учун амаким амакиваччамни менга шерик қилиб бермоқчи. Асли амакиваччам ҳам ҳамкасбим, фақат у бошқа нарсаларга жавобгар шунинг учун ишларимиз айри. Амакимнинг бу таклифи менга маъқул келмай турибди. Маъқул келмаган томони дунёвий бирон мақсадга боғлиқлик жойи йўқ. Сабаби шуки, амакиваччам намоз ўқимайди, ароқ ичади, чекади. Отасидан мерос характери ҳам бор, шундай ишга келса дарҳол лидерликни қўлга олиб, бошқаришга ўзини плани бўйича иш юритишга ўтади. Иккимиз икки хил одаммиз. Лекин, иш юритишга, ҳисоб-китобга жуда эпчил, ақлли бола. Ҳасадчи, иғвогар эмас. Шундай бўлса-да, уни кўп характерлари менга маъқул келмайди. Савдода ҳам улардан ажраб бошқа йўналишга чиқиб кетганимнинг асли сабаби ҳам шу. Мени менсишмай қўйишганида товар тарқатишга чиқиб кетдим. Алҳамдулиллаҳ катта ютуқларга эришиб, улардан алҳамдулиллаҳ ўзиб кетдим. Энди яна шу инсон билан ишлаш мени хавотирга солаяпти. Устозлар, амакимнинг шу таклифига рад жавобини берсам. Амакиваччамга зулм қилган бўлмайманми? У билан ишлашни негадир қалбим истамаяпти. Мен бу таклифга раддия билдиришга ҳақлиманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Иш бузилиб орага совуқчилик тушмасидан олдин ошкора айтаверинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat