Ассалому алайкум! Интернетда бир домла машинани бўлиб тўлашга олса кредит бўлмайди деб айтибди. Яни, масалан нақдга олса 20 минг долларлик машинани 5 йилга ёки ҳаридор ҳоҳишига кўра 4 ёки 6 йилга бўлиб тўлаш учун олмоқчи. Аввалига машинанинг 20 фойизи яни 5 дан 1 қисмини тўлайди яни 4минг долларни. Қолган қисмини ойлик тўлов эвазига бўлиб беради. Яни қанча узоқ муддатга шартнома тузиб келишса машина нархи ошади. Масалан 5 йил бўлса умумий машинанинг нархи 20минг эмас 23 минг доллар бўлади. Бу ҳаммаси шартномада умумий машинанинг 5 йилга насияга қанчага тушиши ёзиб кўрсатилади. Агар шартнома 5 эмас 3 йил бўлса машинанинг умумий нархи 21 минг доллар ва ҳаказо. Шу савдони насия савдо деса бўладими ёки рибо бўладими. Иложи бўлса аниқроқ жавоб берсангиз. Мен ҳорижда яшайман. Ўз бизнесим учун машинани шу шарта ила олсам ҳаром бўлмайдими? Бу ерларда нақд пул йиғиб олиш қийин.