Ассалому алайкум, муҳтарам Шайх Ҳазратлари!Сизга қуйидаги масалада савол бермоқчи эдим.Бундан 1,5 йилча аввал менга пул зарур бўлиб қолганида опамдан сўраб, пул олгандим. Қарзга ҳам дейилмаган, еб-кетарга, деб ҳам айтилмаганди. Ўша пулни олганимдан кейин қайтаришга шароитим бўлмади, шароитим бўлганидаям ўзим хафсала қилмадим ва опамнинг пулини ўзига қайтариб бермадим.Бир ойча аввал фожеа юз бериб, опам оламдан ўтиб қолдилар. Мени бир савол қийнамоқда: опамдан олган ўша пулни қайтариб бериш масаласида нима йўл тутишни билмаяпман. Опамнинг эри ва катта ўғиллари бор. Қарздор бўлиб қоляпман, деган фикрда юрибман. Ҳурматли Шайх Ҳазратлари, юзага келган вазиятда қандай тўғри йўл тутишимга маслаҳат берсангиз.Жавобингиз учун олдиндан ташаккур.