Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, яқинда намоз ўқишни бошладим. Саволим шуки, намоз ўқийдиган пайтимда ҳар хил хаёллар миямда айланаверади. Баъзи пайтлар чалғиб қоламан, шу хаёллардан қутулишим учун нима қилсам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Ўқиётган нарсангизга эътибор қаратинг. Хаёл суриб ўқимасдан тезроқ ўқинг. Валлоҳу аълам!