Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозда икки хил ният

17:59 / 11.08.2018 | AAA | 2892
Ассалому алайкум! Биз мусофирчиликдамиз. Бу ерда бозордаги масжидга хуфтон намозига азон айтилгач кирдик. Бир жамоатга иқтидо қилдик. Имом 3-ракаатдан кейин салом бериб юборди. Шунда у шом намозини ўқигани билинди. Биз эса салом бермасдан хуфтон бўлиши учун яна бир ракат қўшиш керакку деб туриб яна бир ракаатни ўқидик ва салом бердик. Айтингчи биздан хуфтон дуруст бўлдими ёки қайта ўқиб олишимиз керак эдими? Биз имом шомни ўқиётганини билиб туриб ёки билмасдан иқтида қилганимизни ҳукмга алоқаси борми? Чунки қасддан қилмаса яъни билиб туриб иқтидо қилмагансизлар шунинг учун зарари йўқ деяпти баъзилар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сизлардан хуфтон адо бўлмаган. Қайтадан ўқиб олинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat