Ассалому алайкум! Мен магазинда ишлайман. Бир куни 60-65 ёшлар атрофидаги бир киши келди. Бир нарсанинг нархини сўради. Мен эса белгилаб қўйилган нархни айтдим. У киши камайтириб беринг, деди. Мен эса у кишига энг сўнгги нархни айтдим. У киши савдолашмай олсам макруҳ бўлади, ҳадисда келган, китобда ўқиганман, деди. Бўлмаса, катта супермаркетлардан нарса сотиб олаётганлар одамларнинг ҳаммаси макруҳ иш қилаётган экан-да, дедим. У киши барибир ўз сўзидан қолмади ва китобини олиб келиб ўқитишини айтди. Илтимос, шу масалада ва савдолашиш ҳақида маълумот берсангиз. Аллоҳ йўлида қилаётган хизматларингиз учун Аллоҳ рози бўлсин.
– Ва алайкум ассалом! Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг.
https://islom.uz/view/savdogarga-nasihat