Бисмиллахир Рохманир Рохийим. Муҳтарам Устоз
Устоз Мен қандолат маҳсулотлари чиқарадиган жойга яқинда омборчи вазифасига ишга қабул қилиндим. У жойда 2 та смена ишлайди, эрталаб ва кечқурун табиийки мендан маҳсулотларни эрталаб ва кечқурун олишади, ишчиларнинг кўпчилиги аёл-қизлар. Кўпинча мендан маҳсулотларни 1 дона қиз келиб олиб кетади, шу вақт давомида мен у билан йўғиз қоламан (омборнинг эшиги очиқ туради).
Устоз менинг холатимда гуноҳ иш қиляпманми? Агар гуноҳ иш бўлса қандай йўл тутай.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Омборнинг эшиги очиқ турса ва ношаръий ишдан эминлик бўлса, жоиз бўлади.