Шайх ҳазратлари! Мунофиқлар бошлиғининг исми тўғрисида сўрамоқчи эдим. Чунки, унинг исми баъзи китобларда Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул деб келган. Бошқа адабиётларда эса Убай ибн Салул деб келган. Сўраганимнинг боиси, дўстларим билан сийрат тўғрисида гаплашаётсак, бир биродаримиз (мунофиқнинг ўғлини назарда тутиб) Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул р.а деб юборди. Мунофиқнинг ўғлини исми қандай бўлган.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Мунофиқлар бошлиғининг исми Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул. Унинг ўғли мухлис мусулмоннинг исми ҳам Абдуллоҳ. Бу арабларда бор ҳолат. Яъни у киши Абдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салулдир.