Ассалому алайкум! Мен иншааллоҳ фарзандли бўлиш арафасидаман. Саволим шундан иборат, келин томонидан келадиган сарполар куёвга ҳалолми? Бешик каби нарсалар олиб келишар экан.
– Ва алайкум ассалом! Ўзлари кўнгилдан чиқариб ҳадя қилсалар жоиз. Уларни зиммаларига бу каби нарсаларни юклаб қўйиш ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!