Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исрофгарчиликми?

22:00 / 10.10.2018 | Baxodir | 1802

Ассалому алайкум! Мен техника воситаларига қизиқаман. Шу жумладан телефон ва гаджетларга ҳам. Яқинда нархи бир миллион сўмдан ортиқроқ бўлган қулоқчин олмоқчи бўлиб ўйланиб қолдим. Бундай қиммат техника воситаларини олиш, ишлатишга кетадиган сарф-харажатлар исрофгарчиликка кирмайдими? Ўзим ишлаб пул топаман, закот ва эҳсон амалларини шариатимизда айтилганидек қилиб боришга қўлимдан келганча ҳаракат қиламан. Жавобингиз учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уламоларимиз яшаш тарзини тўртга бўлганлар.
1). Раҳойиш – кун кечирса бўладиган уйли, жойли кийим-кечак, озиқ-овқат билан кифояланиш, жоиз.
2). Осойиш – имконияти бўлса юқорида зикр қилинганларнинг ҳар биридаги қулайликлардан фойдаланиш, жоиз.
3). Зебойиш – юқорида зикр қилинганларни кўрганда кўз қувонадиган даражада бўлиши, жоиз.
4). Намойиш – барчасида фахрни ирода қилиш, жоиз эмас.
Қолаверса, инсонга умр ва бойлик охиратга зодироҳилани кўпайтириш учун берилади. Уларни арзимас, вақтинча бўлиб, кейин йўқ бўладиган нарсаларга сарфлаш ақлли инсоннинг иши эмас. 

عن أبي هريرة رَضِي اللهُ عَنْهُ أن النبي صلى الله عليه و سلم أمر عائشة أن تذبح شاة فقسمتها بين الجيران وكان أحب الشاة إلى رسول الله [ ص 121 ] صلى الله عليه و سلم الذراع فلما جاء رسول الله صلى الله عليه و سلم قالت عائشة ما بقي عندنا شيء إلا هذا الذراع فقال رسول الله صلى الله عليه و سلم كلها بقي إلا الذراع  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Оишага бир қўй сўйишга буюрдилар. Оиша (уни сўйдириб) қўшниларга тақсимлаб берди. Қўйдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг суюкли жойи қўли бўлар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келганларида Оиша: “Ҳузуримизда қўйнинг шу қўлидан бошқа ҳеч нарса қолмади” деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қўлидан бошқа ҳаммаси(савоби захира бўлиб) қолибди” дедилар". Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat