Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фикри ожиз

00:00 / 11.01.2011 | eski savollar | 1746
, Ҳазрат , Тафсири Ҳилол китобингизда Ихлос сураси тафсирида "туг'маган ва туг'илмаган" ояти тафсирида "бу оят Исо(а.с) Аллоҳнинг о'г'ли эканлигини рад қилади" деган мазмун бор. Аммо оят то'г'ридан то'г'ри тушунилса бундан Аллоҳ таолонинг она эмаслиги ва ота онаси ё'қлиги келиб чиқади. Аммо ота эмаслиги келиб чиқмайди. Бу бошқа оятларда аниқ айтилган, албатта. Агар "туг'маган ва туг'илмаган" оятини "насл бо'либ қолдирилмаган ва насл қолдирмаган" деб таржима ёки тафсир қилинса анча ма'қул бо'ларди. Ҳазрат, мен сизга о'ша оятни о'қиган пайтимда ҳаёлимга келган барча фикрларни очиқ айтдим. Бу фикрларга муносабатингиз қандай? Олдиндан жавобингиз учун раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бунда Ийсо алайҳиссаломни Худо деб эътиқод қиладиганларга раддия айтилмоқчи бўлган, холос. Бошқа гап йўқ. Туғиш билан насл қолдиришнинг фарқи йўқ. Сиз туғиш аёлларга хос деган соф ўзбекча тушунчадага ўхшайсиз. Бола кўрган эркак зотига туғиш маъноси ҳамма тилларда ишлатилади. Бизда ҳам бефарзанд эракаларни туғмас дейилади. Оятда “лам ялид” дейилган. Буни айнан туғишдан бошқага буриб бўлмайди. Насл ҳам арабча сўз уни бошқача ишлатилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat