Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оли Имрон сурасидаги оят

21:13 / 29.01.2018 | Odilbek | 5400

Ассалому алайкум! Аллоҳим бу ишларингни ажрини туганмас қилиб бeрсин, илоҳим. Қуръони каримда (Аллоуддин Мансур таржимаси) Оли Имрон 113-оятда “Аҳли китобларнинг ҳаммаси ҳам баробар эмас. Аҳли китоб орасида сажда қилган ҳолларида тунлари Аллоҳнинг оятларини тиловат қиладиган тўғри йўлдаги кишилар ҳам бор”. 114-оятда “Ўша зотлар Аллоҳга ва охират кунига иймон кeлтирадилар, яхши амалларга буюриб, ёмон амаллардан қайтарадилар ва яхшлик қилишга шошладилар. Ана ўшалар солиҳ бандалардандир” дейилган. Устозлар илмим камлиги боис шу оятларга тушумадим. Бу eрда бошқа диндаги аҳли китобларни баъзилари шунда тўғри йўлдами ёки баъзи аҳли китоблар исломга киргани учун шундай оят нозил бўлганми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Баъзилари пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий нозил бўлганидан кейин у кишига иймон келтирганлар. Оятдан ўшалар ирода қилинган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat