— Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Менга умматимнинг гуноҳлари кўрсатилди. Қуръондан бир сура ёки оят унга берилганда унутиб қўйган одамдан кўра катта гуноҳни кўрмадим», дедилар».Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган.Қуръони Каримнинг бирор сураси ёки оятини ёддан чиқаришнинг гуноҳи шунчалар қаттиқ экан. Шунинг учун бу масалада жуда эҳтиёт бўлиш керак.Ҳадиси шарифларда Қуръони Каримни ёддан чиқаришни бунчалар қаттиқ олиниши ҳам ўзига яраша ҳикмат ва сабабларга эга. Агар шу даражада қаттиқ турилмаса одамлар бу масалада суст-каш бўлиб қолишлари мумкин. Бу эса Аллоҳ таолонинг каломига эътиборсизлик бўлади. Бу нуқтадан бошқа нарсаларга ҳам эътиборсиз бўлиш келиб чиқади. Аксинча, Қуръони Каримни доимий равишда ёддан чиқармасликка одатланган киши бошқа нарсаларни ҳам ёддан чиқармасликка одатланади. Бу эса жуда муҳимдир.Аллоҳ таоло ёдлаган Қуръони Каримимизни доимо эсимизда туришини насиб қилсин!