Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нобоп келинойи

15:18 / 21.10.2018 | Naima | 3828

Ассалому алайкум! Акам уйланганларига 11 йилдан ошди. 2 нафар фарзандлари бор. Каттаси 8 ёшда ногирон, иккинчиси 4 ёшда. Гап шундаки, 11йил мобайнида келинойимлар на оилага, на акамга, ва на ота-онасига меҳр бермадилар. Сўнгги 2 йил ичида эр-хотин жуда кўп жанжанлашишар, шу сабаб қудаларимиз ҳам кўп бора орага тушишди. Лекин 2-3 кун ўзгариш сезилади, кейин эса яна ўша ҳолат. Уришишнинг асосий сабаби озодагарчилик, исрофгарчилик, гап қайтариш, акамнинг кийимларига ва овқатларига беэътиборлик. Ота-онамизни ҳурмат қилишини гапирмаса ҳам бўлади. Бундай вазиятда акам фақатгина бола учун оилани асраб туришлари маълум. Сизларга саволим шундан иборатки, бутун умр болаларнн деб шундай ҳаёт кечириш тўғрими? Акам қандай йўл тутишлари керак? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ихтиёрий. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat