Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эрим қайнонам айтганидан чиқмайди

11:06 / 08 май | Дилобар | 804

Ассалому алайкум! Оилавий шароит туфайли россияда турмушга чиққандим. Икки қизим бор, қайнонам билан бирга яшашдан аввал эрим билан жуда бахтли эдик. Кейин қайнонам хар хил ирим сиримлари билан қичиқ жанжаллар бошладида кейин жанжаллар каттага айланди. 4 марта эрим болларим учун қайнонамга ялиниб ёлвордим. Декабр ойида болларим билан хайдаб юбордилар. Эрим онасини айтганини қилиб кемадилар. Аввал бир талоқ бериб кейин қайтиб огандилар. Иккинчи талоқни хам бердилар, орадан бир ой ўтмай алоқада бўлдилар. Кеча учинчи талоқни хам бердилар. Овсинимни айтишича қайнонам мани десанг у билан яшамайсан, яшатмеман дебдилар. Ман билган эрим онасини айтганидан чиқмайди. Ўз фикрини билдирмеди, болларим ёш, каттаси 5 кичиги 1 яшар. Катта қизим дадам билан яшейлик деб йиғлаб қўймаябди. Никохимизни сақлашни бирор йўли борми? Мани умидим бир кун эрим хатосини тушуниб келиб қолар, балким болларим яна ўз дадаси билан бирга яшашар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сизга уч талоқ тушибди. Сизларни бирга яшашларингизга ҳеч қанақасига йўл йўқ. Сиз бошқага турмушга чиқасиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat