Ассалому алайкум! Аёлим билан ажрашмоқчиман. Кўп марта уришганда жавобимни беринг деб жахлими чиқарган, талоғими беринг дерди. Мен жахл билан жавобинг ўзинг билан, бошинг очиқ, розимасман сендан деб кўп айтганман. Ажрашмоқчиман талоқ сўзини айтсам бўладими ёки жавобинг ўзинг билан деб ажрашсам ҳам бўладими? 3 ойдан бери яшаганим йўқ, кўп марта оила сақлашга харакат қилдим, аёлим қайсар, кўп дилимни оғритган, кўнглим йўқ яшашга. Ажрашган вақтимда нима дейишим керак бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ўша сўзларни талоқ қилиш мақсадида айтган бўлсангиз талоқ айтиш ҳам шарт эмас. Аслида керагича айтиб ҳам бўлибсиз. Валлоҳу аълам!