Ассалому алайкум! Аллоҳ сизу биздан рози бўлсин. Касбим ўқитувчи, турмушга чиққанман. Ота-онам уч синглим ва бир укам билан туришади. Уларга доим моддий ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Турмуш ўртоғим ота-онамга яхшилик қилишимга қаршилик қилмаганлар. Лекин ҳар сафар улардан бунга рухсат сўрашга хижолат қиламан. Эримдан рухсат олмасдан ёки уларга билдирмай ота-онам ва сингилларимга моддий ёрдам беришим мумкинми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Шахсий мулкингиздан ёрдам беришингиз мумкин. Валлоҳу аълам!