Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бошқа бир киши номидан иш юритиш

11:28 / 29.05.2023 | Oybek | 389

Ассалому алайкум. Яқинда бир компания томонидан iТ соҳасида ишга таклиф тушган эди. У компания асосан америка фуқаролигига эга шахслар билан келишиб, уларни малумотларини олиб, ўша америка фуқароси номидан бошқа кишиларни катта компанияларга ишга жойлаб фаолият юритади, (яъни Роберт исмли, 5 йиллик тажрибаси бор муттахасис номидан бошқа бир инсон масалан Бобур ишга киради, ва ўзини Робертман деб таништиради ва 5 йил тажрибам бор деб у шахсни номидан иш юритади, мажлисларда ҳам Роберт номи остида жавоб беради. Роберт бунга розилик берган, компания эса бу бошқа киши эканлигини билмайди) Бу ишга бир гуруҳ мутахассислар жалб қилинган бўлиб катта компаниялар томонидан берилган ойлик гуруҳдаги ҳаммага ишига қараб тақсимланади. Ишлар компания талабларига асосан бехато ва ўз вақтида бажарилади. Бизни қийнаётган масала, ўша бошқа бир шахс номидан иш юритиш ва ўзини бошқа шахс номи билан таништириш жоизми ёки йўқми билолмаяпмиз.  


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу ёлғон гувоҳлик беришдир. Асло жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat