Ассалому алайкум! Аллоҳ қилаётган ҳайрли ишларингиздан ўзи рози бўлсин. Олимлар татқиқот ўтқазиб чумоли танаси шишадан таркиб топганини кўриб қолдим. Бу маълумот Қуръонда келтириб ўтилганини эшитдим. Чумоли шишага ўхшаб синиши Қуръонда Намл сураси 18-оятда келтирилган экан. Бу бир қанча олимларнинг Исломни қабул қилишига сабаб бўлганини эшитдим. Аммо мен шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг "Тафсири Ҳилол" китобларида бу ҳақида тафсир ҳам, маълумот ҳам топа олмадим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Янги ёзилаётган тафсирларнинг бирортасида киритилиб қолар. Валлоҳу аълам!