Ассалому алайкум! Ман 4 йилдан бери эрим билан яшамайман, у бошқа шаҳарда яшайди. Ман 33 ёшдаман, тошкенда болам билан яшайман, мандан ажрашаман деб имзо чектириб олди, мана 4 йил бўлди йўқ, ажрашмади. Ман ота онамкидаман, 2,5 ёш боламни ўзим катта қивоман, ёрдам қимиди. Ҳозирда бир инсон билан гаплашвоман, яхши инсон у билан оила қурсам бўладими? Маслаҳат беринг қийин аҳволдаман, 4 йилдан бери яшамиман эрим билан, манам бошқа яхши оилам бўлишини хоҳлиман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аввал талоғингизни олинг. Эрингиз бир оғиз ажрашдим деганида эди, талоқ тушган бўлар эди. Ҳозир бўлса ҳам бошқасига турмушга чиқишдан олдин талоқ олиб иддангизни ўтиришингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам!