Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Азон эшитгандаги холат

18:02 / 31.10.2018 | Hamidjon | 2654
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, намозга азон айтилаётганда кўпчиликни ўтириб олишини кўраман. Азон намозга чорлов хисобланади, азон айтилиб тугагунча ўтириш керакми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Азон исломнинг шиорларидан ҳисобланади. Аллоҳ таоло Ислом шиорларини улуғлашга буюрган. Аллоҳ таоло “Ҳаж” сурасида марҳамат қилади: 

 ذَلِكَ وَمَن يُعَظِّمْ شَعَائِرَ اللَّهِ فَإِنَّهَا مِن تَقْوَى الْقُلُوبِ۝ 

32. Ана шундай. Ким Аллоҳнинг нишоналарини улуғласа, бас, албатта, бу қалбларнинг тақвосидандир.
Биз ушбу оят маъносида «нишоналар» деб таржима қилган ибора Қуръони Каримда «шаоир» деб айтилган. Бу «шаъийра» сўзининг жами – кўплик шакли бўлиб, «нишон», «белги», «аломат» деган маъноларни билдиради. Бу сўз Аллоҳ таолога нисбат берилиб, «шаоируллоҳ» – «Аллоҳнинг нишонлари» дейилганда эса Аллоҳнинг дини, Исломнинг кўзга кўринган, шон-шавкати аломати бўлган ибодатлар кўзда тутилади. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat