Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тухмат ва тазийқ туфайли айтилган уч талоқ

20:30 / 31.12.2020 | Muhabbat | 2234

Ассалому алайкум! Қайнонам ковид туфайли вафот этдилар. Афсуски ўлимларидан 1 ой олдин мени уйимга ҳайдаб юбориб 2та қизларига мени “қўюр арзалаб кетди деб айтганлар. Мен бу зулм туфайли "2та фарзандларими етим қилмоқчи бўлганларни Аллоҳим етим қилсин" деб эримга ёзган эдим. Қайнонам ўлгач қайинегачим мени айблаб эримга уч талоқни айттириб юборди. Эрим ҳам аламда шокда жигари ё жигарларинг ё ҳотининг деганига юраги оғриб айтиб юборди. 10йиллик турмушимиз давомида бахтли яшадик. Эрим битта ўғил унга қийин деб. Мазлума бўлиб юрганман. Эримни биламан жуда яхши ота, ўғил, инсон. Фақат диний билими йўқ, уч талоқ деб, учмарта талоқсан деган. Азадаги маросимлар тугагач юраги оғриб онамни рухидан ўтолмайман деб “талоқсан, талоқсан 3талоқсан” деб айтиб уйимга ташлаб кетди. У сўзни маъносини ўзи яхши англамайди. Намоз ўқимайди, ҳатто ҳайит намозига чиқмайди. Бу сўзларни гапир дейишганига айтди. Кейинчалик афсусланишини биламан. Фарзандлари ичикиб касал бўлаяпти, 1та ўғил болиб ҳаммани кўнглини оламан деб ўзининг юраги касал бўлиб бўлган. Гулдек ўқимишли, зиёли, бахтли, ўша оиламизни тиклай оламанми?! Илтимос жавобимни беэътибор қолдирманг. Қайнотам яшагин, келиним тилла, набираларимни соғиндим, онангдан кейин мени овунчоғимку деса ҳам қизлари ада сиз аралашманг деб қайнотамга зуғум қилишаяпти. Илтимос йўл кўрсатинг! Бу талоқни ҳақиқий деб бўладими?!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Динни билмаслиги узр эмас. Сизга эрингиз ҳалол бўлмайди. Умрингизни зинода ўтказманг. Бенамоз инсон Аллоҳнинг наздида энг жирканч махлуқ ҳисобланади. Шунинг учун дўзахдан унга вайл бўлишини Қуръонда баён қилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вайлни тафсир қилиб, “У дўзахдаги бир чуқур бўлиб, кофир унинг тубига етгунча қирқ куз ўтади” деганлар. Имом Аҳмад ривояти. Сиз нима деб мақтасангиз ҳам оғиздан нотўғри гапни айтиб қўйибди. Унга бу гап нотўғрилигини билиши учун ақл-фаросат берилди ва умр берилди. Ўзи ўрганишни хоҳламаса ким нима дея олади? Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat