Ассалому алайкум! Минг истиҳола билан сизга савол йўлламоқдаман. Бир дугонам турмушида икки ярим йил яшаб бир қиз фарзандли бўлди, лекин турмушдаги турли келишмовчиликларга кўра ўз ота уйига кетиб қолган. Бунда турмуш ўртоғи кунларнинг бирида маст ҳолатда келиб, аёлига уч талоқсан, деб жавоб берган. Дугонам икки ярим яшар фарзанди билан ижарага уй олиб фарзанди билан яшаб келган ва ушбу ижарада яшаш асносида бир йигит билан аҳдлашиб беникоҳ яшаб келган. Орада фарзанд 15 ёшга етганида ушбу фарзанднинг отаси қайта ярашиб турмуш қуришни таклиф қилган. Ҳозирда ушбу биринчи никоҳланган (яъни 3 талоқ берган) эр билан 2 ойдан бери яшамоқда. Илтимос, сиздан ушбу ҳолатда қайта никоҳланиш ҳукми қандай бўлишини тушунтириб берсангиз. Аксар ҳолларда барчада турли тушунчалар мавжуд.
– Ва алайкум ассалом! Никоҳлари жоиз эмас. Чунки зино аёлни биринчи эрига ҳалол қилиб беролмайди. Шариатга мувофиқ никоҳ ва яқинлик бўлганда. Ўша иккинчи йигит талоғини бериб иддасини ўтирганидан кейин биринчи эрига ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам!