Ассалому алайкум! Бир қариндошимга Устозимиз Шайх ҳазратларининг ушбу сайт орқали берган жавобларига биноан, ўғил фарзанд сўраш дуосини ўргатган эдим, Алҳамдулиллаҳ иккита қиздан кейин Аллоҳ ўғил фарзанд билан ризқлантирди, лекин унинг эри ўғлига Ҳабибуллоҳ исмини қўяман, деб жанжал қиляпти. Лекин дуода фарзанднинг исмини Муҳаммад қўйиши кераклиги маълумот тариқасида келган, қариндошим Пайғамбаримизнинг исмларига бирор исмни изофа қилиб қўяман деганди, бундай ҳолатда нима қилиш керак, Пайғамбаримизнинг исмини қўйиш шартми, қўймаса гуноҳкор бўладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Шарт эмас. Аммо ваъдасига вафо бўлади. Муҳаммад Ҳабибуллоҳ дейиш қийин бўлмаса, шундай десин. Бу ҳам қийин бўлса, Муҳаммад Ҳабиб деса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!