Саволим: Касбим тўйларда меваларни ижарага бериш. Тўй эгасига бизнинг хизматимиз ҳақида ресторанлардаги иш юритувчилар таклиф киритишади. Биз эса, уларга гаплашиб берган ҳар бир тўйи учун улуш ажратамиз. Ҳар бир тўйҳонанинг ўз ижарачиси бор. Саволим шундан иборатки, агар бошқа ижарачиларни чақирадиган тўйхоналарга бориб ўзимизнинг хизматимизи таклиф этсак , қулайликлар киритиш, арзонроқ нархда ишлаш таклифини киритсак бу ҳалол рақобат бўладими ёки шариатимизда тақиқланган " савдо устига савдо"ми?