Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Мени турмуш ўртоғим бир компанияда ишлайди. У компания мижозларга турли хил хизматлар кўрсатади, масалан: Уларни кераксиз буюмларини олиб чиқиб ташлаш, яшаш жойларини тамирлаш, тозалаш ишлари ва ҳоказо шунга ўхшаш ишлар. Савол: Турмуш ўртоғим кўпинча уларни баъзи буюмларини уйга олиб келади. Буни қаердан олдингиз деб сўрасам, бир мижозимизни буюмларини олиб чиқиб ташлашимиз керак эди, янги экан шунга ташлашга кўзим қиймади деб айтадилар. Мижозларни ўзлари ҳам айтаркан, ўзларинг учун бирор керакли нарса бўлса олиб қолаверинглар деб. Шу буюмларни ишлатишимиз тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Эгаси рози бўлса жоиз. Керак бўлмаса керак деб керакли буюмларини олиб кетмаса бўлди. Валлоҳу аълам!