Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! Ҳурматли шайх, "Ҳадис ва Ҳаёт" китобининг 3-жуз Ният, Ихлос , Илмга бағишланган бобининг 139-бетида Ибодатнинг афзали фиқҳдир. Диннинг афзали парҳезкорликдир. деган ҳадис келтирилган. Шу ҳадиснинг биринчи қисми Ибодатнинг афзали фиқҳдир деган қисмини бироз кенгроқ шарҳлаб берсангиз.
– Ва алайкум ассалом! Пайғамбар алайҳиссалом: «Ибодатнинг афзали фиқҳдир. Диннинг афзали парҳезкорликдир», деганлар. Фиқҳ диний илмларни пухта эгаллашдан иборатдир. Демак, диний илмларни пухта эгаллаган одам афзал ибодатни қилиш имконига эга бўлар экан. Парҳезкорлик энг ҳалол нарсаларни истеъмол қилиб, шубҳали нарсаларни тарк этиш, тақволи бўлишдир.