Ассалому алайкум! Савдо фирмаси бор. Савдо фирмаси рахбари базида ходимларига мижозларга ёлғон гаплар айтишга ундайди ва ходимлар мижозга ёлғон сўзлар ишлатишади. Ундан ташқари офисда ТВ бор. Уни рус мусиқа каналига созлаб қўйишади. Базида мижоз келганда шартнома тузилганда нархни қимматроқ қилиб кўрсатиб масалан 1000 сўмлик нарсани 1200 қилинади. Харидор хам қайсидур корхонада таминотчи бўлиб ишлайди. Яни таминотчи хам ўз рахбарини алдаб асли 1000 сўмлик нарсани 1200 қилиб шартнома тузиб келади ва бу шартномадаги нархга ишониб рахбар имзо чекади ва пул тўлайди. Таминотчи эса пул тўлангандан сўнг халиги устига қўйилган 200 сўм пулни чўнтакка уриб ўз рахбари хақига хиёнат қилади, савдо фирмаси эса бу гунохга имкон қилиб беради. Ўша савдо фирмасида ишлаётган бир инсон рахбарга ёлғон аралаштириб савдо қилиш гунох эканлигини, ТВ да бемани мусиқа фахш клипни кўрсатиб қўйиши яхши иш эмаслиги, нархни устига қўйиб таминотчига пул чиқариб бериб уни ўз рахбарини алдаб харом иш қилаётгани ва савдо фирмаси бу гунохга воситачилик қилаётганини рахбарга айтади. Лекин бу насихатлар тасир қилмайди. Агар савдода ёлғон ишлатмай, бировни хақига хиёнат қилишга воситачи болмай, ТВ даги фахш клипларни томоша қилмай ишласа мумкинми бу фирмада ёки мазкур ишлардан сақланса хам барибир бу гунохларга ўша инсон хам шерикми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! У ерда хиёнат ишларига шерик бўлмасдан ишлаш мумкин. Яъни 1000 сўмлик нарсани 1200 деб келишиш каби ишларни қилмаслик керак. Валлоҳу аълам!