Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ароқ ичиш ҳақида

15:44 / 13.11.2018 | Бахтиёр | 3019

Ассалому алайкум! Бир киши айтдики, агар тўй қилаётган одам ароқ тарқатса, ўша кишининг ота-онаси қабрида азобланади, деди. Ҳақиқатдан ҳам, бирор тадбирда тўйми, туғилган кун ёки ўтиришдами ароқ тарқатса ёки ўзи ичса ота-онаси қабрида азобланадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Азобланади. Чунки ота-она ёшлигидан уларга Исломни тушунтириши, ҳаром-ҳалолни ўргатиши керак эди. Буларни ўргатмагани учун фарзандлар қиёмат куни ота-онанинг бўйнига осилади ҳам. Аллоҳ таоло “Маъориж” сурасида марҳамат қилади: 

 وَلَا يَسْأَلُ حَمِيمٌ حَمِيمًا۝ 

10. Ва қадрдон дўст ўз қадрдон дўстидан сўрамайдир.
Чунки бу кунда ҳамма ўзи билан ўзи овора бўлиб қолади. Шунинг учун дўст ўз дўстидан ҳол сўрай олмайди. Улар бу ишни бир-бирларини кўрмаганлари учун қилмайдилар. Балки кўриб-билиб туриб, дўст ўз дўстидан ҳол сўрай олмайди. Ҳа, 

 يُبَصَّرُونَهُمْ يَوَدُّ الْمُجْرِمُ لَوْ يَفْتَدِي مِنْ عَذَابِ يَوْمِئِذٍ بِبَنِيهِ۝  وَصَاحِبَتِهِ وَأَخِيهِ۝  وَفَصِيلَتِهِ الَّتِي تُؤْويهِ۝ وَمَن فِي الْأَرْضِ جَمِيعًا ثُمَّ يُنجِيهِ۝ 

11. Уларни кўриб турадирлар. Жиноятчи хоҳлаб қоладики, ўша Кун азоби бадалига ўз фарзандларини фидо қилса…
12. ва хотинини ва ака-укасини ҳам…
13. ва уни ўзига олган қабиласини ҳам…
14. ва ер юзидаги жамики кимсаларни ҳам, сўнгра ўзи нажот топса.
("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat